ТАШКИЛОТ ТАРИХИ

img_1633

 Сурхондарё вилояти «Автотеххизмат» хиссадорлик жамияти тарихи 1970 йилдан бошланди. Уша вактларда вилоят «Автотеххизмат» (Автотехобслуживание) бошкармаси деб номланган булиб Узбекистон ССР Ахолига маиший хизмат курсатиш Министрлигининг «Узавтотехобслуживание» Республика саноат бирлашмасига ва хозирга кунда бевосита «Узавтотеххизмат » акциядорлик бирлашмаси га буйсунади.
  Сурхондарё вилояти «Автотеххизмат» (Автотехобслуживание) ташкилоти илк фаолиятини собик раис Хушбак Тулаганов бошчилигида бошлади.
Кейинчалик узок йиллар узига тегишли булган бир каватли бинода фаолиятини давом эттирди. Корхона бошкарма биноси, автосалони шахар четида жойлашган булиб эски куримсиз замон талабига яъни энг сунги автомобиль турларини, ишлаб чикаришдаги ютукларни намойиш килиш учун шароит йук эди. 2002 йилнинг сентябр ойида корхонага Шарипов Бахром Курбонович раис булиб келгандан сунг вилоят рахбарларининг кумагида замон талабига жавоб берадиган шахар марказидан одамлар гавжум, мижозларга кулай жойдан бино олиб таъмирлаб янги Автосалон ишга туширилди.
Сурхондарё вилояти «Автотеххизмат» (Автотехобслуживание) бошкармаси 1995 йил Узбекистон Республикаси Сурхандарё вилояти Давлат мулк кумитасининг 1995 йил 18 августдаги №838 сонли буйругига асосан «Автотеххизмат» акциядорлик жамиятига айлантирилди.
Жамият вилоятимиз ахолисига;
– янги автомобилларни шартнома асосида миллий ва чет эл валютасида сотиш,
– Транспорт воситаларини техник экспертизадан утказиш,
– Махсус техник хизмат курсатиш ва таъмирлаш каби хизматларни амалга оширади.
Вилоятимизнинг барча туманларида «Автотеххизмат» акциядорлик жамияти узининг худудий Техник хизмат курсатиш устахоналарида ахоли ва корхона ташкилотларнинг автомобилларига техник хизмат курсатган. Жамиятимиз Техник хизмат курсатиш устахоналари давлат стандартларига жавоб бера оладиган асбоб ускуналар ва жихозлар билан таъминланди. Хозирги кунда устахоналарда ахолига сифатли хизмат курсатиб, бир вактнинг узида автомобилнинг барча кисмларини таъмирлаш цехлари ишга туширилган..
Жамиятнинг барча ТХК устахоналарида автоуловлар эхтиёт кисмларини сотиш дукони вилоятимиз ахолисига сифатли хизмат курсатмокда. Бошкарма ва худудий устахоналар ишчи ходимларининг малакасини ошириш ва хизмат турларини купайтириш ишлари амалга оширилмокда. Нуфузли укув юртларда рахбар ходимларнинг илмий салохиятини ошириш максадида киска муддатли укишларга юборилмокда. Чилангар усталарнинг иш тажрибаларини ва малакасини ошириш максадида «Уста» курик танлови утказилган. 1969 йил август ойида Термиз шахар 8 март кучасида жойлашган. 1970 йил типовой ТХКУ –1 ташкил килинган. 1977 йил куриб ишга туширилган. 1975 йил Денов туманида типовой 5 постлик станция куриб ишга туширилди. 1972 йилдан – 1986 йилгача Жаркурган, Шурчи, Кумкурган, Бойсун Шерабод , Янгиобод, узун туманларида АРМ(авто ремонт устахона) лар курилди.
Сурхондарё вилояти «Автотеххизмат» жамияти 2005 йилдан хозирги давргача «GM Uzbekiston” компаниясиниг дилерларидан бири хисобланади.
– 2014 йил 6 майдаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хукукларини химоя килиш тўгрисида»ги Ўзбекистон Республикаси конуни (Янги тахрири) ва Жамият акциядорларининг 2014 йил 24 октябрь кунги навбатдан ташкари умумий йигилиши карорига асосан «Сурхондарё АВТОТЕХХИЗМАТ» очик акциядорлик жамияти «Surxondaryo Аvtotexxizmat» аksiyadorlik jamiyati деб номланди.
«SURXONDARYO Avtotexxizmat» акционерлик жамияти акциядор/қатнашчиларининг №1 сонли умумий йиғилиши қарорига асосан «SURXONDARYO Avtotexxizmat» МЧЖ ташкил этилган ва 19.04.2017 йилдан Термиз шаҳар «YAGONA DARCHA MARKAZI » томонидан рўйхатдан ўтказилди